Қазгидромет: Бугун мамлакатнинг аксарият қисмида ёмғир ёғади

Қозоғистон ҳудудининг катта қисми ҳамон циклонлар ва улар билан боғлиқ атмосфера оқимлари таъсирида, бунинг натижасида кун ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Шунингдек, мамлакат шимоли, жануби ва жануби-шарқида дўл ва довул бўлиши, кучли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол кучайиши, жануби-ғарбий қисмида чанг бўрони кузатилади.
Алмати вилоятининг ғарбий, жанубий, шарқий ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ, дўл, бўрон бўлиши мумкин, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади, 25 метргача кучаяди.
Жамбил вилоятининг ғарби, жануби, шарқи ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ, дўл, бўрон бўлиши мумкин, кундузи вилоятнинг тоғли ҳудудларида, кундузи жануби-ғарбий, шимоли-шарқида ва тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Шимолий Қозоғистоннинг жанубида ва шарқида момақалдироқ, дўл, туман кутилмоқда, кечқурун вилоят ғарбида шамол 15- 20 м / с тезликда эсади.
Ақмола вилоятининг шимоли-ғарб, жануби-шарқида ва марказида момақалдироқ, дўл, довул, 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Қостанай вилоятининг ғарб ва шарқида момақалдироқ, дўл ёғиши, кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 15-20 м/с тезликда шамол эсади, 25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг жануби, ғарби, тоғли ва тоғолди ҳудудларида момақалдироқ ва бўронлар бўлиб, шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Кечаси Ақтўбе вилоятининг шарқи ва марказида, кундузи жанубида момақалдироқ бўлиши мумкин, кечаси вилоят марказида туман тушиши мумкин.
Кундузи ярмида Қарағанди вилоятининг ғарб, шимол ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин, секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади.
Павлодар вилоятининг ғарби ва шимолида эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши, ғарбда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Кундузи Қизилўрда вилояти шимолида момақалдироқ бўлиб, бўрон кутилмоқда, вилоят шимоли ва марказида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимол ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи вилоят ғарбида секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади.
Кундузи Манғистау вилояти шимолида чанг бўрони бўлиб, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбий қисмида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Қостанай вилоятининг шарқида, жанубида, Қарағанда вилоятининг жануби ва ғарбида, Алмати вилоятининг ғарбий қисмида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.