08:42, 30 Апрель 2023 | GMT +5
Казгидромет бугун Қозоғистоннинг 6 та ҳудудида совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 30 апрель куни мамлакат ҳудудларида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг жануби, жануби-шарқида, шарқида ёмғир ёғади, жанубий, жануби-шарқида момақалдироқ бўлади. Шимолий антициклон келиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда шамолнинг кучайиши, шимолда туман, жанубда чанг бўрони кутилмоқда», – деб хабар беради синоптиклар.
Кечаси Ақмола, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Қостанай вилоятлари шимолида 1-7 даража совуқ, Қарағанда, Улитау вилоятларида 1-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.