07:16, 10 Июль 2024 | GMT +5
Қазгидромет: Атирау ва Манғистау вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 10 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг кўп қисмида атмосфера оқимларининг ўтиши натижасида ёмғир, момақалдироқ, дўл ёғиши кузатилади, мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шарқий ва жануби-шарқий тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади.
Фақат мамлакат шимолида кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб республика шимолида ва шарқида туман тушади.
Кундузи Атирау ва Манғистау вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади.