Қазгидромет Атирау, Манғистау ва Ақтўбе вилоятларида аномал иссиқ бўлишидан огоҳлантирди

Ҳаво ҳарорати
Фото: romatomorrow.it

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 6 август куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

Атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор табиатини сақлаб қолади: ёмғир, дўл ёғади ва бўронлар бўлади, мамлакат ғарбида кучли ёмғир ёғади.

Фақат мамлакатнинг жануби-ғарби, жануби ва марказида ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

“Кундузи Алмати, Атирау, Қизилўрда, Манғистау, Ақтўбе, Жамбил, Улитау, Жетису вилоятлари, Ғарбий Қозоғистон , Қостанай вилоятлари жануби ва Абай вилоятида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Атирау, Манғистау, Ақтўбе вилоятлари жанубида жуда иссиқ ҳаво кутилмоқда”, — дея огоҳлантирди синоптиклар.

Алмати, Атирау, Жетису, Абай вилоятларида, Қизилўрда вилоятининг шимолида, Улитау вилоятининг шимоли ва шарқида, Қарағанди вилоятининг ғарби, шимоли, жанубида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби ва марказида, Шарқий Қозоғистон вилояти марказида, Ақмола вилоятининг жануби-ғарбида ёнғин хавфи мавжуд.

Манғистау, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Улитау вилоятлари, Алмати ва Жетису вилоятлари марказида, Атирау вилоятининг жанубида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон ва Абай вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб турибди.

Сўнгги хабарлар
telegram