07:35, 09 Июнь 2023 | GMT +6
Қазгидромет: 9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистон Республикасининг аксарият қисмида ҳаво беқарор бўлади. Шу муносабат билан мамлакат шимоли ва шимоли-шарқида момақалдироқ ва кучли ёмғир, дўл ёғади.
Фақат республиканинг ғарбий қисмида ёғингарчилик бўлмайди.
Республикада кучли шамол эсади, шимолда, марказда дўл ёғади, шимол, жануб ва марказда чанг бўрони кузатилади.
Алмати вилоятининг шимоли ва марказида, Жетису вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади. Аксарият Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Жетису вилоятларида, Қарағанди жанубида, Абай вилоятларида кучли жазирама сақланиб қолади.