Қазгидромет: 6 та вилоятда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлади

ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 6 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Корхона тарқатган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг аксарият қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши сабабли ҳаво ўзгариб туради. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйлаб шамол кучаяди, жанубда шамол пировардида чанг бўронига айланади. Қозоғистон шимолида кечаси ва эрталаб туман тушади, кундузи мамлакат шимоли ва марказида ёмғир ёғади.

Кундузи Алмати, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Жетису вилоятларида, Ақтўбе вилоятининг жануби ва ғарбида 35-39° иссиқ, Манғистау вилоятининг жануби ва шимоли-ғарбида 38-41 ° С аномал иссиқ сақланиб туради.

Кундузи Жетису вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг шарқида, марказида 40-42° иссиқ бўлади.

Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шарқида, Павлодар вилоятининг жануби ва шарқида кучли ёнин хавфи кутилмоқда.

Манғистау, Туркистон, Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Улитау, Жетису, Абай вилоятларида, Қостанай вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилояти маркази ва жанубида, Атирау вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақмола вилоятининг жануби ва ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар