Қазгидромет: 30 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Мамлакатнинг фақат шимоли-ғарбий ва жанубий ярмида ёғингарчиликсиз қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, ғарб ва жанубда чанг бўронлари кузатилади. Бу ҳақда Kazinform Қазгидрометга таяниб хабар беради.

Қазгидромет: 30 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Атирау вилоятининг катта қисмида, Манғистау, Ақтўбе вилоятларининг жанубида, Қостанай вилояти марказида ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг жануби-шарқида кучли жазирама кутилмоқда.