Қазгидромет: 23 май куни об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 23 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

об-ҳаво
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

“Қазгидромет” синоптикларининг хабар беришича, 23 май куни атмосфера жабҳаларининг таъсири туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиб, довул бўлиши мумкин. Мамлакат шимолида ва шарқида дўл, кечаси Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар