Қазгидромет: 12 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

None
ASTANА. Каzinform – 12-июль куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида антициклон тизмаси туфайли ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Фақатгина республиканинг ғарби ва шимоли-ғарбида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтгандан кейин кундузи момақалдироқ, ёмғир, дўл ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Республика жанубида кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Туркистон, Алмати, Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Қизилўрда, Жамбил, Улитау, Абай, Жетису вилоятларининг аксарият қисмида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли, ғарби ва жанубида, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида, Павлодар вилоятининг жанубида, шимолида ва марказида, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда жанубида, Улитау, Ақмола вилоятининг шимоли ва ғарбида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг барча ҳудудларида кучли ёнғин хавфи мавжуд.


Сўнгги хабарлар
telegram