Қазгидромет 11 июль учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 11 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Лето солнце жара Астана Жаз ыстық
Фото: Раушан Амренова/ Kazinform

Синоптикларнинг прогнозига кўра, бугун республиканинг аксарият ҳудудларида атмосфера оқимларининг ўтиши муносабати билан момақалдироқ, ёмғир, дўл ёғиши ва кучли шамол эсиши мумкин. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади.

Фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий, шимоли ва шарқида антициклон туфайли ёғингарчилик бўлмайди. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб республика шимолида ва шарқида туман тушади.

Кундузи Атирау ва Манғистау вилоятларида жуда иссиқ бўлади, Қизилўрда вилоятида, Қостанай вилоятининг жанубида жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар