08:30, 11 Август 2024 | GMT +6
Қазгидромет: 11 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform — Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида 11 август куни республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради: момақалдироқ, чақмоқ, дўл ёғиши мумкин. Шарқ ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғади.
“Қазгидромет” синоптикларининг хабар беришича, фақат мамлакат шимолида ва жанубида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, жанубда чанг бўрони бўлади, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда, шимолда ва марказда туман тушиши мумкин.