“Қазақконцерт” санъаткорлари Туркияда ўтказилаётган халқаро рақс танловида иштирок этмоқда

әртіс
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

ASTANA. Kazinform - Роза Багланова номидаги “Қазақконцерт” давлат академик концерт ташкилотининг «Бірлік» ансамбли Туркияда ўтказилаётган “Олтинқорағоз номидаги 36-Жаҳон халқ рақслари танлови”да иштирок этмоқда.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ТУРКСОЙ ва Туркиянинг Бурса мерияси ҳамкорлигида ўтказиладиган танловда туркий тилли давлатларнинг энг яхши миллий ва рақс жамоалари иштирок этади.

әртіс
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

Танловда “Бірлік” ансамбли «Қамшыгер», «Жігер», «Күй шашу» хореографик композицияларини тақдим этади. Шунингдек, ансамблнинг бадиий раҳбари Анел Марабаева ўзининг “Шара” композициясини ижро этади.

«Бірлік» ашула ва рақс ансамбли - кўп миллатли мамлакатимиз маданий бойлигини намоён этиб, бирдамлик ва аҳиллик тимсолига айланган жамоадир. Ансамблнинг санъатдаги мақсади – ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тинчлик қадриятларини тарғиб этиш, ушбу қадриятларнинг замонавий жамиятдаги аҳамиятини маданият ва санъат орқали оммага етказишдир.

әртіс
Фото: Мәдениет және ақпарат министрлігі

 

Сўнгги хабарлар