«Қазақфильм» жорий йилнинг баҳорида Қасим хан ҳақидаги тарихий фильмни тақдим этади

ALMATY. Kazinform – «Қазақфильм» киностудияси баҳор охиригача маҳаллий фильмларнинг бир нечта премьераларини тақдим этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ш.Айманов номидаги «Қазақфильм» 14 апрелдан бошлаб Дарежан Омирбаевнинг янги «Ақын» фильмини тақдим этади. Аввалроқ мазкур фильм Токиодаги нуфузли халқаро кинофестивалда «Энг яхши режиссёр» номинациясида ғолиб чиққан эди.

Айни пайтда киностудияда «Бизнинг севимли шифокоримиз 2» фильми суратга олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, асар номи «Бизга шифокор керак» деб ўзгартирилган.

Яқин кунларда Қозоғистонда Ақан Сатаевнинг «Буюк дашт тонги» блокбастерининг премьераси бўлиб ўтади. Лойиҳа илгари «Қасым хан» номи билан машҳур эди.

«Бу мамлакатимиз тарихидаги асосий шахслардан бири – Қасим хан ҳақидаги кенг кўламли ҳикоя. Узоқ кутилган лойиҳа 12 май куни тақдим этилади», - деди «Қазақфильм» вакили Карим Қадирбаев.


Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар