Қайтариб олинган ерлар қишлоқ аҳолисига яйлов учун берилади – ҚР ҚХВ
«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, вазирлигимиз фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариб олиш ишларини давом эттиради. Жорий йилда қўшимча 5 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларини қайтариш режалаштирилган. Қайтариб олинган ерлар биринчи навбатда қишлоқ аҳолисининг чорва молларини боқишга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ажратилади», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, вазир вазифасини бажарувчининг айтишича, қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш чора-тадбирларини назорат қилиш учун махсус лойиҳа идораси ташкил этилган.
«Аmаnаt» партияси ҳузурида «Қишлоқ депозити» махсус лойиҳа офиси ташкил этилди. У вазирлик билан биргаликда қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш дастурининг сифатли бажарилишини назорат қилади, – дейди Е.Қарашўзкеев.
Аввал хабар берилганидек, мамлакатда ем-хашакни арзон нархда сотиш кооперативи ташкил этилади.
Муаллиф: Даулет Изтилеу