Қайси мамлакат аҳолиси кўп китоб ўқийди

Дунёда кишилар ҳафтасига 16,6 соат вақтини телевизор кўришга сарфласа, 8,9 соатни компьютер қаршисида ўтказар экан, 6,5 соатлик даврини эса мутолаага ажратаркан, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

книги
Фото: pixabay.com

“NOP World” халқаро рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, бутун дунёда кишилар ҳафтасига 16,6 соат вақтини телевизор кўришга сарфласа, 8,9 соатни компьютер қаршисида ўтказар экан, 6,5 соатлик даврини эса мутолаага ажратаркан.

Ҳафтасига энг кўп китоб ўқийдиган мамлакатлар рўйхатида Ҳиндистон — 10,7, Таиланд — 9,4, Хитой — 8, Филиппин — 7,6, Чехия — 7,4, Россия — 7,1, Швеция — 6,9, Франция — 6,9 ва Венгрия — 6,8 соат билан юқори ўринларни эгаллаганлиги қайд этилган.

Сўнгги хабарлар