Қайси ҳудуд ЯҲМ ўсиши бўйича етакчи бўлди

ASTANA. Kazinform — 2025 йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми (аниқлаштирилган маълумотларга кўра) 159 608 552,9 миллион тенгени ташкил этди. ЯИМ ўтган йилга нисбатан реал ифодада 6,5 фоизга ўсди.

Қайси ҳудуд ЯҲМ ўсиши бўйича етакчи бўлди
Фото: Pixabay

Реал ифодада энг юқори ўсиш транспорт ва омборлаш (19,4 фоиз), қурилиш (17,5 фоиз), савдо (8,1 фоиз), саноат (7,7 фоиз), ахборот ва алоқа (6,4 фоиз) соҳаларида қайд этилди.

“Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ўсишининг энг юқори суръатлари Туркистон вилоятида (13 фоиз), Шимолий Қозоғистон вилоятида (11,6 фоиз) ва Астана шаҳрида (10,2 фоиз) кузатилди. 2025 йилда ЯИМ таркибида энг юқори улуш Алмати шаҳри (22,7 фоиз), Астана шаҳри (12,3 фоиз) ва Атирау вилояти (10,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ 7827,2 минг тенге ёки 15 006,4 АҚШ долларини ташкил этди. Ҳудудлар кесимида Атирау вилояти (23 332 минг тенге), Алмати шаҳри (15 601,1 минг тенге), Улитау вилояти (13 831,8 минг тенге) ва Астана шаҳри (12 370 минг тенге) етакчилик қилмоқда”, — дейилади Миллий статистика бюроси хабарномасида.

2025 йил якунларига кўра, яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 15,69 фоизни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 1,02 фоиз бандга қисқарди. ЯҲМда яширин иқтисодиёт улушининг энг кўп қисқариши Улитау (5,78 фоиз банд), Абай (4,43 фоиз банд) ва Атирау (3,92 фоиз банд) вилоятларида кузатилди.