Қайси давлатлар Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди

None
AMMAN. Kazinform – Хитойда коронавирусга қарши чекловлар енгиллаштирилгандан сўнг, касалланганлар сони ортгани сабабли, бир қатор давлатлар Хитойдан келаётган йўловчиларга янги талаблар қўйди, деб хабар беради Kazinform мухбири AFPга таяниб.

Хитойдан келган саёҳатчиларга Covid-19 тест талабларини ва бошқа қоидаларни кучайтирган мамлакатлар ҳақида қисқача маълумот:

Америка Қўшма Штатлари

5 январдан бошлаб, АҚШ Хитойдан келган барча саёҳатчилардан Covidга тестидан ўтишни талаб қилади, манфий тест натижаси фақат икки кун давомида амал қилади. Акс ҳолда, охирги 90 кун ичида коронавирусдан тузалганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш марказларига кўра, ушбу тест ПЗР тестини ёки антитаначага тестини ўз ичига олади.

Гонконг ва Макаодан келганлар ҳам худди шундай талабларга бўйсунадилар.

Европа Иттифоқи

5 январдан Францияга Хитойдан келган барча йўловчилар жўнашдан камида 48 соат олдин ўтказилган ПЗР тести ёки тезкор антиген тестининг манфий натижасини кўрсатиши керак.

Италия ва Испания ҳам Covid тестини талаб қилмоқда.

Европа давлатлари шу ҳафта йиғилиш ўтказиб, бу масалани муҳокама қилмоқчи. Шу йилдан бери Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция эса Европа Иттифоқига киришни чеклаш масаласида бутун Иттифоқ учун умумий сиёсат кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Австралия

Австралия, шунингдек, Хитойдан, жумладан Гонконг ва Макаодан келганлар учун Covid -19 тестининг манфий натижасини талаб қилади. Улар буни Пекиндан коронавирус тарқалиши ҳақида аниқ маълумот йўқлиги билан изоҳлашмоқда.

Канада

Канада Хитойдан келган барча йўловчиларни сўнгги икки кун ичида Covidга тестдан ўтказишни талаб қилади.

Бирлашган Қироллик

5 январдан кучга кирадиган қоидаларга кўра, Хитойдан Буюк Британияга келган барча йўловчилар қўнишдан олдин тестдан ўтиши керак.

Буюк Британия ҳукумати, шунингдек, янги штаммларни аниқлаш учун баъзи ташриф буюрувчиларга қўшимча тестлар ўтказишини айтди.

Исроил

Исроил Хитойдан келган чет элликлардан Covid тестидан ўтишни талаб қилади. Аэропортларда ихтиёрий равишда текширилмоқчи бўлганлар учун скрининг маркази очилди.

Япония

Япония Хитойдан келганлар учун янги чекловларни жорий қилган биринчи давлатлардан бири эди. Япония давлатига кириш учун коронавирус тестининг манфий натижасини кўрсатиш керак.

Ковид ташхиси қўйилганлар етти кун давомида махсус муассасаларда карантинга олинади. Бундан ташқари, Токио Хитой ўртасидаги рейслар сонини қисқартиради.

Жанубий Корея

Жанубий Корея, шунингдек, Хитойдан келганларни синчковлик билан текширади, киришдан олдин ва келишдан кейин манфий Covid тестини талаб қилади. Бу қоида Гонконг ва Макаодан келганларга тааллуқли эмас.

Ҳиндистон

Ҳиндистон, шунингдек, Хитойдан ва бошқа бир қанча Осиё давлатларидан келган саёҳатчилардан мамлакатга киришдан олдин 72 соат ичида манфий Covid тестини топширишларини талаб қилади.

Марокаш

Африканинг шимолида жойлашган Марокаш давлати энг қаттиқ чораларни кўрди. Улар Хитойдан келган йўловчиларнинг мамлакатга киришини тақиқладилар. Тақиқ 3 январдан кучга киради ва кейинги огоҳлантиришгача амал қилади. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу қадам «Марокашда янги тўлқин ва унинг оқибатларини олдини олиш мақсадида қилинмоқда».

2022 йил декабр ойида Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ўтган ойга нисбатан 2,4 баробарга ошган. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетованинг сўзларига кўра, «Цербер» штамми дунёнинг 65 дан ортиқ мамлакатларида аниқланган ва аввалги «Омикрон»дан фарқ қилмайди. Унинг таъкидлашича, касаллик енгил грипп каби ўтади.

Муаллиф: Арсен Утешев

Сўнгги хабарлар