Қайси давлатда ўқитувчиларга энг кўп маош тўланади
Ўқитувчиларнинг маоши бевосита улар яшаётган мамлакатларга боғлиқ. Люксембургда тажрибали мактаб ўқитувчиларининг ойлик ўртача иш ҳақи 8400 долларни ташкил этади, деб хабар беради Kazinform Kun.uzга таяниб.
Ўқитувчилик жуда масъулиятли ва шарфли касб бўлиб, ривожланган давлатларда энг юқори ҳақ тўланадиган мутахассисликлардан бири ҳисобланади. Уларнинг давлат ривожи ва тараққиёти учун қўшаётган ҳиссаси муносиб қадрланади.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таҳлиллари бўйича, ўқитувчилар энг кўп маош оладиган давлатлар рейтинги қуйидагича (камида 15 йиллик иш тажрибасига эга бошланғич мактаб ўқитувчисининг йиллик ўртача иш ҳақи):
1.Люксембург –101 360 доллар;
2. Германия – 80 407 доллар;
3. Канада – 71 664 доллар;
4. Нидерландия –71 024 доллар;
5. Австралия – 65 658 доллар;
6. Ирландия – 62 313 доллар;
7. АҚШ – 62 102 доллар;
8. Дания – 60 185 доллар;
9. Корея Республикаси – 59 103 доллар;
10. Австрия – 55 142 доллар;
11. Янги Зеландия – 53 247 доллар;
12. Норвегия – 51 352 доллар;
13. Испания – 49 898 доллар;
14. Япония – 49 498 доллар;
15. Швеция – 47 664 доллар;
16. Словения – 45 857 доллар;
17. Португалия – 44 802 доллар;
18. Финландия – 44,180 доллар;
19. Исландия – 42 024 доллар;
20. Колумбия – 39 961 доллар.
Шунингдек, таълим тизимидаги баъзи фарқлар сабаб Швейцария рейтингга киритилмаган бўлса-да, у ерда ҳам ўқитувчилар ойлиги жуда юқори бўлиб, улар йилига ўртача 94 500 доллар даромад топишади.