Қайси банкноталар кўп соҳталаштирилиши маълум бўлди
Миллий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, Миллий банк ва иккинчи даражали банклар 2019 йилда 5 786 300 тангани ташкил қилувчи 1319 та банкнота соҳталаштирилганини аниқлади, шундан 1313 таси – купюралар, 6 таси тийинлардир.
«Ўтган йил билан таққослаганда пул соҳталаштириш 6%га камайган. 2018 йилда Қозоғистонда 6,4 млн тангалик 1408 та соҳта пул аниқланди. Шундан 1386 таси банкноталар, қолган 22 таси монета бўлганди», – дейилган хабарда.
Ўтган йилда энг кўп аниқланган соҳта банкноталар: 2 минг тангалик – 420 дона, 5 минг тангалик – 395 дона, 10 минг тангалик – 283 дона.
Назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида Алмати шаҳрида энг кўп пул соҳталаштириш ҳолатлари аниқланган. Мегаполисда – 937 дона соҳта пул топилган. Кейинги ўринларда Шарқий Қозоғистон вилояти (106 дона) ва Нур-Султан шаҳри (104 дона) турибди.
Муаллиф: Алма Муқанова