Қайрат Сатжанов бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон бокс федерацияси Қайрат Сатжанов бокс бўйича эркаклар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди.

Қайрат Сатжанов
Фото: ҚБФ

Қайд этиш жоиз, Қайрат Турсунқанули Сатжанов 54 ёшда, бокс бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, ҚР жисмоний тарбия ва спорт аълочиси.

Мураббийлик тажрибаси - 34 йил.

2021-2022 йилларда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

2024 йилдан Қозоғистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи.

Қ.Сатжанов бошчилигида Қозоғистон терма жамоаси 2021 йилги жаҳон чемпионатида (Сербия) умумжамоа ҳисобида 2-ўринни (2 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали) эгаллади.

2022 йилги Осиё чемпионатида (Иордания) умумжамоа ҳисобида 2-ўрин (3 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза медали).

2024 йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади (5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали).

Қайрат Сатжанов мураббийлигида 7 нафар жаҳон чемпиони ва 43 нафар Осиё чемпиони чиққан.

Сўнгги хабарлар