“Қайрат” футбол клуби БААда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этади

ASTANА. Кazinform – Алмати шаҳрининг “Қайрат” футбол жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган РПЛ (Россия Премьер-лигаси) қишки кубогида иштирок этадиган таркибини эълон қилди.

Футбол
Фото: “Қайрат” ФК

Халқаро турнир 2024 йилнинг 2-14 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Рақиблар Россиянинг “Спартак”, “Ростов” клублари ва “Шабаб Ал-Аҳли” (БАА) жамоаларидир.

“Қайрат” турнир жадвали:

6 февраль. "Шабаб Ал-Аҳли" - "Қайрат". Бошланиши - 22:30;

11 февраль. "Қайрат" - "Ростов". Бошланиши - 21:00;

14 феврал. "Спартак" - "Қайрат". Бошланиши - 22:30.

Гуруҳ босқичида тўртта жамоа ўзаро тўқнаш келади.

Гуруҳдаги биринчи ўрин олган жамоа турнир ғолиби бўлади.

Ушбу ўйинларда иштирок этадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Данил Устименко, Никита Пивкин, Вадим Ульянов;

Ҳимоячилар: Егор Ткаченко, Иброҳимхалил Йўлдошев, Дамир Қасаболат, Лев Кургин, Офри Арад, Александр Мринский, Александр Широбоков, Султан Асқаров, Лука Гадрани;

Ярим ҳимоячилар: Адилет Садибеков, Гиоргий Зариа, Дмитрий Сергеев, Арсен Буранчиев, Еркебулан Сейдахмет, Андрей Ульшин, Мирас Оматай;

Ҳужумчилар: Вячеслав Швирев, Артур Шушеначев, Жоао Пауло, Сэйф Попов, Ян Труфанов, Элдер Сантана.

Сўнгги хабарлар