11:09, 24 Август 2023 | GMT +5
Қатарнинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олди
ASTANА. Кazinform - Қатар валиаҳд шаҳзодаси Жассим Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клубининг янги хўжайини бўлди. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги The Sunга асосланиб маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
Шайх Жассим «Манчестер Юнайтед»ни қўлга киритиш учун курашда ғалаба қозонди ва октябрь ойида клубни 6 миллион фунт стерлингга сотиб олишни якунлашни режалаштирмоқда.
Қатар қироллик оиласи аъзоси британиялик миллиардер сэр Жим Ратклиффни доғда қолдирди. Рэтклифф клубни сотиб олгач, унинг ҳозирги эгалари Глейзерлар оиласига клубдаги улушини сақлаб қолишга имкон бермоқчи эди.
Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»даги улушларини сақлаб қолишни ва клуб акциядорлари қаторида қолишни исташди, бироқ мухлисларнинг норозилигига дуч келишидан огоҳлантирди.
Глейзерлар оиласи 2005 йилда МЮни 800 миллион фунт стерлингга сотиб олган эди.