Қатарга экспорт ҳажмини 70 млн долларгача ошириш мумкин

None
ASTANA. Kazinform – Қатарга экспорт ҳажмини 70 миллион долларгача ошириш имконияти мавжуд. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Форс минтақасида жойлашган Қатар мураккаб давлат. Чунки у жуда бой. Бизнинг муносабатларимиз ҳар доим яхши бўлган. Бугун биз иккита шартнома имзолаймиз. Биринчиси, метрология ва сертификатлаштириш ҳақида. Эртага бизнинг товарларимизга йўл очади. Иккинчиси савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида. Келгусида савдо-иқтисодий муносабатларимиз учун ҳуқуқий асос бўладиган шартнома бўлади», - деди вазири ўринбосари.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари бугунги кунда Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги товар айирбошлаш жуда паст эканлигини айтди.

«Фақат 3 миллион доллар. Лекин биз махсус ҳисобот тайёрладик. Ҳозирги экспорт салоҳиятимизни 70 миллион долларгача ошириш мумкин», – деди Серик Жуманғарин.

Эслатиб ўтамиз, Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан келган Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Танини кутиб олди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар