Қатардан қайтган Франция терма жамоаси қарсаклар билан кутиб олинди

«Раҳмат, Мбаппе!», «Сен энг зўрсан!», «Биз сен биланмиз!» - деб ҳайқирди мухлислар.
Қаҳрамонларининг келишини декабр ойининг совуқ ҳавосига қарамай, одамлар бир неча соат кутишди.
Мухлислар айтадилар:
«Улар финалда мағлуб бўлишса ҳам, ажойиб ўйин кўрсатди. Биз мағлубиятга қарамай, терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз».
«Мен уларга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиришдан ва уларни қўллаб-қувватлаганимни кўрсатганимдан хурсандман. Улар французларни бирлаштиради. Кечқурун одамларнинг бу ерга келишини кўриш жуда ёқимли».
Машҳур «Крийон» меҳмонхонаси балконидан терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ва унинг жамоаси мухлисларга кўрсатган қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирди.
Ўйинчиларнинг қайтиши муносабати билан, гарчи бу сафар ғалаба қозонмаса ҳам, Эйфел минораси тежамкор режимга қарамай, чироқлар билан порлади.
Аввал хабар берганимиздек, учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 3:3 ҳисобида якунланган. Мбаппе хет-трик, Месси дубль қайд этди. Пенальтилар сериясида аргентиналик футболчилар кучлироқ бўлишди - 4:2.
Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Франциялик ҳужумчи Мбаппе 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг «Олтин бутсаси»ни олди.
Фото: euronews.com