Қатар Қозоғистон билан қўшма лойиҳаларга 20 миллиард доллар сармоя киритади

Қозоғистон, Қатар
Фото: gov.kz

ASTANA. Kazinform - Сенат Қатар билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди. У иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган, деб хабар беради Kazinfrom мухбири.

Ҳужжат Қозоғистонда телекоммуникация, энергетика, транспорт, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги ва молия каби соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади. Шартномада инвесторларни мулкни мажбурий олиб қўйишдан ҳимоя қилиш, солиққа тортиш тартиби барқарорлиги, шунингдек, бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилиши кафолатлари ҳам ўрин олган.

Миллий иқтисодиёт вазирлигининг тушунтиришича, келишув қуйидаги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади - янги алоқа операторини яратиш, «Қашаған» конида газни қайта ишлаш заводини қуриш, «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг иккинчи линияси, Қизилўрда вилоятидаги электр станцияси ва Иртиш дарёсидаги ГЭС.

Сўнгги хабарлар
telegram