Қатар 5-11 ёшли болалар учун эмлашни тасдиқлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун Pfizer/BioNTech COVID вакцинасини тасдиқлади. Бу ҳақда якшанба куни департамент матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинасини киритишни маъқуллади.

Агентлик ота-оналарни болаларнинг иммунитетини ошириш учун эмлашга чақирди. 30 январдан бошлаб эмлаш бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш корпорациясининг барча тиббиёт марказларида амалга оширилиши мумкин.

Шу билан бирга, 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни ота-оналари илтимосига кўра эмлаш режалаштирилган. Иммунизация икки дозада амалга оширилади – биринчисидан сўнг иккинчиси уч ҳафтадан кейин .

Сўнгги хабарлар