Каталония сўнгги 10 йил давомида қурғоқчиликдан азият чекмоқда
Барселонадан 100 километр узоқликда жойлашган сув омбори ярим аср давомида Каталония шимоли-шарқий минтақаси шаҳарларини сув билан таъминлаб келмоқда. Аммо кейинги ойларда у сўнги ўн йиллик давомида бўлмаган қурғоқчиликнинг аниқ белгиларини кўрсатди. Сув омборида жойлашган XI асрга оид Сан-Рома-де-Сау черкови кучли ёмғир пайтида сув сатҳидан пастга тушадиган бўлса, ҳозир у сув сатҳидан бир неча метр баландликда тўрибди.
Каталониянинг бу қисмида ёмғир ёғмаганига икки ярим йилдан ошди. Март ойи бошида сув омборидаги сув сатҳи сиғимининг 8 фоизигача пасайди. Таққослаш учун, бир йил олдин бу кўрсаткич 55% эди. Ҳамма қурғоқчиликлар глобал исиш туфайли юзага келмайди. Бироқ, ҳароратнинг кўтарилиши ердаги намликни йўқотади ва вазиятни янада чуқурлаштиради. Индустрия даври бошланганидан бери сайёрамиз тахминан 1,1 даражага қизиган ва ҳарорат кўтарилишда давом этиши тахмин қилинмоқда.
Фото: REUTERS