Каспий қувурлари консорциуми Қозоғистондан 56 миллион тонна нефть ташиди

Каспий қувурлари консорциуми Қозоғистондан 56 миллион тонна нефть ташиди
Фото: pixabay.com

Ўтган йили Каспий қувурлари консорциуми қувурлари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудидан 56 миллион 051 минг 967 тонна нефть ва Россия Федерациясидан 7 миллион 421 минг 927 тонна нефть ташилди, деб хабар беради Каzinform.

Консорциумнинг Теlegram-каналидаги маълумотларга кўра, ўтган йили Қора денгиз соҳилидаги терминалдан 63 миллион 473 минг 894 тонна нефть жўнатилган. Шундай қилиб, 2022 йилга нисбатан 4 миллион 762 минг 749 тоннага ошган.

“Ўтган йили 578 та танкер жўнатилди. Қувур орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудидан 56 миллион 051 минг 967 тонна CPC Blend нефти, 7 миллион 421 минг 927 тонна нефть Россия Федерацияси ҳудудидан ташилди”, — дейилади консорциум матбуот хизмати хабарида.

Нефтнинг энг катта ҳажми Қозоғистон ҳудудидан Каспий қувурлари консорциумининг қувурлар тармоғи орқали ташилди. Масалан, Атирау вилоятидаги “Тенгиз” конидан 27 миллион 463 минг 081 тонна, “Қашаған” конидан 17 миллион 897 минг 972 тонна нефть етказиб берилди. Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудида “Қарашиғанақ” конидан ташилган нефть эса 9 миллион 619 минг 452 тоннани ташкил этади.

“2001 йилдан 2024 йилнинг 1 январигача консорциумнинг «Тенгиз-Новороссийск» нефт қувури орқали жаҳон бозорига 888 миллион 076 минг 899 тонна нефть етказиб берилди”, — дейилади консорциум матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар