Каспий қувурлари консорциуми бир йил ичида Қозоғистондан 53,8 млн тонна нефть ташиди
ATYRAÝ. Kazinform – Каспий қувурлари консорциуми тармоғи орқали ўтган йили Қозоғистондаги конлардан 53 миллион 845 минг 589 тонна нефть ташилди.

Каспий қувурлари консорциуми матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йили нефть ташувчи 584 та кемага 63 миллион 9 минг 481 тонна нефть ортилган.
Қозоғистоннинг ғарбий минтақасидаги 3 та кондан нефть ушбу қувур орқали ташилади. Конлардан иккитаси – “Тенгиз” ва “Қашаған” Атирау вилоятида, “Қарашиғанақ” конлари эса Ғарбий Қозоғистон вилоятида жойлашган.
“Ўтган йили консорциум қувурига Қозоғистондаги 3 та кондан катта миқдорда нефть етказиб берилди. Жумладан, “Тенгиз” конидан 26 миллион 819 минг 535 тонна, “Қашаған” конидан 17 миллион 209 минг 596 тонна, “Қарашиғанақ” конидан 9 миллион 816 минг 458 тонна нефть ташилди”, - дейилади консорциумнинг матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, 2001 йилдан 2024 йил 31 декабргача консорциумнинг қувур тармоқлари орқали жаҳон бозорига 951 миллион 86 минг 380 миллион тонна нефть етказиб берилди.