Каспий қувурига ҳар куни 260 минг тоннадан ортиқ нефт юкланади

ASTANA. Kazinform - Каспий қувурлари консорциуми ҳар куни 260 минг тоннадан ортиқ нефт юклайди. Бу ҳақда «ҚазМунайГаз» компанияси бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Кунлик юклаш ҳажмига келсак, ҳозир иккита портдаги қурилмалар орқали 260 минг тоннадан ортиқ нефт юкланмоқда»

, – дейди М. Мирзағалиев журналистлар саволларига жавоб берди.

Компания раҳбари нефтни юклаш учта агрегат томонидан амалга оширилишини ва улардан иккитаси доимий ишлаши кераклигини айтди. Учинчиси эса захирада бўлиши керак.

«Яқинда қурилма ишга туширилди. Ҳозирда Каспий қувурлари консорциуми нефтни учта қурилмадан иккитаси орқали юкламоқда. Учинчи қурилмани таъмирлаш ишлари бошланди»

, — деди М. Мирзағалиев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото: svetland-oil.kz


Сўнгги хабарлар