Каспий денгизидаги тўлқин баландлиги 2,8 метрга етди

None
Фото: pixabay.com
BAKU. АZERTAG - Кazinform - Озарбайжон Миллий гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 31 июль куни республиканинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақди, дея хабар беради Kazinform Аzertagга таяниб.

Маълум қилинишича, ёғингарчилик миқдори Халтанда -14, Лерикда - 9, Барда - 8, Гах, Астарада - 7, Тертер, Шоҳдоғда - 6, Исмоилли, Балакен, Загатала, Евлах, Губа, Габала, Ланкаран, Ғойчай, Ярдимли, Нефтчала, Товуз, Ганжа, Гризе, Курдамир, Собиробод, Жаъфархон, Биласувар, Шамкир, Тошкесан, Гадабей, Гусар, Мингачевир, Шабранда - 5 миллиметр, Боку ва Абшерон ярим оролида эса 1 миллиметргача етди.

30 июль куни шимоли-ғарбдан шамол эсди, унинг тезлиги Ганжанинг баъзи жойларида секундига - 24 метр, Нахчиванда - 18 метр, Боку ва Абшерон ярим оролининг баъзи жойларда секундига 18 метргача етди.

«Нефтяные Камни» станцияси маълумотларига кўра, Каспий денгизидаги тўлқинларнинг баландлиги 2,8 метрга етган.

Сўнгги хабарлар
telegram