Каспий денгизидаги “Қашаған” конида нефть тўкилиши ҳолати аниқланмади

Қашаған
Фото: kmg.kz

ATYRAU. Кazinform - Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги “Қашаған” конида нефть тўкилиши ҳолати аниқланмади.

Шу муносабат билан Шимолий Каспий лойиҳаси оператори - NCOC компаниясининг ташқи алоқалар бўлими изоҳ берди.

“NCOC компанияси ўз фаолиятини эмиссия рухсатномаларида ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда белгиланган меъёр ва стандартлар доирасида олиб боради. Жорий йилнинг 30 март куни соат 07:43 да “Қашаған” денгиз мажмуасида нефть, чиқинди сув ёки бошқа суюқликлар тўкилгании ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. 30 март куни SENTINEL-1A ва 2 апрель куни TerraSAR-X сунъий йўлдош суратлари Шимолий Каспий ҳудудида табиий ҳодисани, жумладан, “Қашаған” конидаги D оролининг шимолидаги кичик ҳудудни кўрсатди. Кейинги кунларда олинган суратларда эса бундай ҳодиса кузатилмаган”, — дейилади Ташқи алоқалар бўлимии хабарида.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган маълумотларга кўра, Каспий денгизидаги D ороли яқинидаги ҳудуд кўздан кечирилган. У ерда нефть тўкилиши ҳолати аниқланмаган. NCOCнинг денгиздаги иншоотлари ҳозирда нормал ишламоқда.

Сўнгги хабарлар