Каспий денгизида кучли зилзила юз берди

BAKU. Кazinform – Каспий денгизидаги зилзила магнитудаси 5,7 баллни ташкил этди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Trendга таяниб.
None
Фото: earninginmotion.com

Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳузуридаги Республика сейсмологик хизмат марказининг маълум қилишича, зилзила Боку вақти билан 00:01 да қайд этилган ва Озарбайжон ҳудудида ҳам сезилган.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хачмаз вилоятидан 80 километр шимоли-шарқда жойлашган, зилзила ўчоғи 35 километр чуқурликда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ер силкинишлари Озарбайжоннинг айрим ҳудудларида, жумладан, Боку шаҳрида ҳам сезилган.

Сўнгги хабарлар