Каспий денгизида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлар ўтказмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Каспий денгизининг Қозоғистон секторида денгизчилар жанговар вазиятларда ракета гуруҳлари ва артиллерия кемаларини қўллаш устида ишламоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб.

Каспий денгизида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлар ўтказмоқда

«Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қуролли Кучларимизда жанговар тайёргарлик Давлат раҳбарининг армиянинг жанговар қобилиятини тубдан ошириш бўйича топшириқлари доирасида амалга оширилмоқда.

Машғулотларга Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони контр-адмирал Сакен Бекжанов бошчилик қилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.