Каспий денгизида қирғоғида 300 га яқин ўлик тюлень топилди
AQTAÝ. Kazinform – Каспий денгизида қирғоққа ювилган ўлик тюленлар сони ортиб бормоқда. 24-29 октябрь кунлари Каспий денгизи соҳилларида ўтказилган мониторинг чоғида 289 та тюленнинг жасади топилди.
Денгиз соҳилидаги мониторинг ишларини Жайиқ-Каспий минтақалараро ҳавза балиқчилик инспекцияси ходимлари Гидробиология ва экология институти вакиллари билан биргаликда олиб борди.
Манғистау вилоят балиқчилик инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Андрей Руцкийнинг сўзларига кўра, қирғоқ зонасида мониторинг давом этмоқда.
“Бу ерда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда Гидробиология ва экология институти, Qazaq balyk Республика балиқчилик ва сув хўжалиги бирлашмаси филиали вакиллари ишламоқда. Тюленларнинг ўлими сабаблари тегишли лаборатория текширувлари ўтказилгандан кейин маълум бўлади”, – дейди у.