Каспий денгизи соҳилида кемасозлик заводи қурилади

Каспий денгизи соҳилида кемасозлик заводи қурилади
Фото: standard.kz

ҚР Транспорт вазирлиги Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали кемалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи, деб хабар беради Каzinform.

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди.

“Ҳозирда “Қозоғистон ТенгизФлоти” компанияси янги моделдаги кемаларни лойиҳалаштирмоқда. Мазкур лойиҳаларни Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Каспий денгизи соҳилида жойлашган объектлар негизида кемасозлик заводини дастлабки босқичда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусан, металл йиғиш ишларини бажариш имкониятига эга “ЕрСай” корхонасининг салоҳиятидан фойдаланиш кўзда тутилган”, – деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга оширишдан «YDA», «Asfat» ва «ADP» компаниялари манфаатдор.

“Бундан ташқари, 150 дан ортиқ кема таъмирланиши керак. Улар ҳам ушбу маҳаллий кемасозлик заводида таъмирланади”, – деди Марат Қарабаев.

Сўнгги хабарлар