Қасим-Жомарт Тоқаев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни "Фуқаролик келишуви" партиясининг парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Кўплаб халқаро кузатувчиларнинг дастлабки маълумотларига кўра, сайлов мамлакатнинг амалдаги сайлов тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ, очиқ ва фуқароларнинг эркин ифодаланиши учун зарур шароитлар яратилган ҳолда ўтказилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев Никол Пашиняннинг Арманистоннинг узоқ муддатли миллий манфаатлари йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаганини билдирди.
Президент Қозоғистон дўстона Арманистон билан ўзаро манфаатларга асосланган барча соҳаларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев арман халқига давлатчиликни ривожлантиришда муваффақият, тинчлик ва фаровонлик тилади.