18:10, 21 Ноябрь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Қозоғистонга ташриф буюради
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 24-25 ноябрь кунлари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Астанага ташриф буюради. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида томонлар юқори даражадаги музокаралар ўтказадилар, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев ва Сердар Бердимуҳамедов кичик гуруҳда музокаралар олиб боришгани ҳақида хабар берган эдик.