Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеаларида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бугун «Ҳазрет Султан» масжидига ташриф буюриб, январ воқеаларида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари хотира дуосини ўқиб, ўз нутқида бу йил халқимиз оғир синовларни бошидан кечирганини таъкидлади.

«Давлат яхлитлиги, фуқаролар хавфсизлиги, мамлакат келажаги таҳдид остида эди. Биз террорчиларни қайтара олдик ва уларнинг ҳужумини қайтардик. Афсуски, бу нотинчлик кўплаб фуқароларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақиқий фожиа. Менинг топшириғимга кўра, тегишли идоралар ҳар бир ана шундай ҳолатни чуқур ўрганмоқда. Мен учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи жуда муҳим. Бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар бутун мамлакатни ларзага солди», -деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари Қозоғистонда содир бўлган воқеа муносабати билан миллий мотам куни эълон қилинганини эслади.

«Бу фожиали воқеалардан 40 кун ўтди. Қурбонлар хотирасини дуо билан ёдга олиш учун масжидга келдим. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирмоқчиман. Давлат сизларни ёлғиз қолдирмайди. Ўрнини тўғрилаб бўлмас талофатларга учраган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ бердим», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон халқига» жамғармаси ҳам жабрланганларга хайрия ёрдами кўрсатишини айтди. Келажакда бундай фожианинг олдини олиш учун ҳамма нарса қилинади.

«Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, тинчлиги бузилишига йўл қўймаймиз. Бу нафақат давлатнинг, балки барча фуқароларнинг умумий бурчидир. Бундай фожиа бошқа такрорланмаслиги керак!», - дейди Президент.

Сўз якунида Президент Қозоғистон халқига сабр-тоқат ва осойишталик, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилади. Шунингдек, у ватандошларни ёш авлод манфаати йўлида умумий саъй-ҳаракатлар билан Янги Қозоғистонни барпо этишга чақирди.


Сўнгги хабарлар
telegram