12:09, 24 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган Молиявий мониторинг агентлиги раҳбарини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Молиявий мониторинг агентлиги раиси Жанат Элимановни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Жанат Элиманов яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс режанинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, у жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши миллий тизимни FATF тавсияларига мувофиқлаштириш бўйича ҳисобот тақдим этди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев агентликнинг янги тайинланган раисига яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш ва молиявий шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор топшириқлар берди.