Қасим-Жомарт Тоқаев: Янги Қозоғистон - Адолатли Қозоғистон

«Янги Қозоғистон нима ўзи у, дея савол берувчи фуқароларимиз учраб туради. Менимча, бу саволга қисқача ва тўлиқ жавоб бериш мумкин. Янги Қозоғистон, бу аслида Адолатли Қозоғистон. Фуқароларимизга нисбатан ижтимоий адолат етарли эмаслигини тан олиш керак», - деди Президент.
Давлат раҳбари оддий халқ манфаати эътибордан четда қолаётганини таъкидлади ва энг даҳшатли адолатсизликлар давлат аппарати томонидан содир этилганидан афсусда эканини билдирди.
«Бу фуқароларда давлат муассасаларига доимий ишончсизликни келтириб чиқаради. Бинобарин, AMANAT партияси олдида ушбу энг ноқулай вазиятни тузатишдек мураккаб вазифа турибди. Фуқаролик жамияти ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали кўпригига айланишингиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай