Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда расмий сайти.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва кўп режали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Президентлар чегарага яқин ҳудудлардаги сув тошқини билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиб, икки давлат ҳукуматларига табиий офатларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар анъанавий ва стратегик шериклик руҳида жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилдилар.