Қасим-Жомарт Тоқаев вице-президент лавозимини жорий этишни таклиф қилди
QYZYLORDА. Kazinform — Миллий қурултойнинг V йиғилишида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда вице-президент лавозимини жорий этишни таклиф қилди.
— Вице-президентни Парламентнинг оддий кўпчилик овози розилиги билан Президент тайинлайди. Унинг ваколат доираси Давлат раҳбари томонидан белгиланади. Вице-президент Президентнинг топшириғи билан халқаро форумлар ва хорижий давлатлар делегациялари билан музокараларда Қозоғистон Республикасининг манфаатларини, Парламентда Президентнинг манфаатларини ифода этиши, маҳаллий ва хорижий ижтимоий-сиёсий, илмий, маданий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши, Президентнинг бошқа топшириқларини бажариши назарда тутилади. Вице-президентнинг хизмат функцияларига оид ушбу асосий қоидаларни Конституция матнида ҳам кўрсатиш мақсадга мувофиқдир, — деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қизилўрдада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилиши бошланди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Орол денгизини қутқариш бутун инсоният учун долзарб вазифа бўлиб қолаётганини айтди.