Қасим-Жомарт Тоқаев: Орол денгизини қутқариш бутун инсоният учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий қурултойдаги чиқишида Орол денгизи мавзусини кўтариб, унинг глобал аҳамиятини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тоқаев
Фото: Нурболат Нуржаубай

Давлат раҳбари Орол муаммоси ҳали ҳам жуда долзарб бўлиб, бир давлат доирасида қолмаслигини таъкидлади.

— Орол муаммосини тилга олмаслик мумкин эмас. Орол денгизни қутқариш бутун инсоният учун жуда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Мен бу масалани халқаро майдонларда бир неча бор кўтарганман, — деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, кўп йиллик мақсадли иш туфайли Шимолий Орол сақлаб қолинди. Тоқаев денгизни тиклаш лойиҳаси бошланганидан бери беш йил ўтганини эслатиб ўтди.

Президент Орол минтақаси экотизимини тиклаш бўйича тизимли ишларни давом эттириш ва халқаро ҳамжамиятни ушбу муаммони ҳал этишга жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қизилўрдада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг иштирокида Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилиши бошланганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар