Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Президентини табриклади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Социалистик Республикасининг янги сайланган президенти Лионг Кионгга табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.
“Сайловдаги ғалабангиз Вьетнамнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, мамлакат фаровонлигини ошириш ва халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган турли сиёсатингиз юртдошларингиз томонидан қўллаб-қувватланаётганидан далолатдир, деб биламан. Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун Сиз билан биргаликда саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканлигимни тасдиқлайман”, – дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Лионг Кионгнинг юксак масъулиятли лавозимида муваффақиятлар, дўст Вьетнам халқига эса омад тилади.