Қасим-Жомарт Тоқаев ва Юн Сок Ёль стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев ва Юн Сок Ёль стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотида маълум қилди.

Қасым-Жомарт Тоқаев пен Юн Сок Ёль стратегиялық әріптестікті одан ары дамытуға уағдаласты
Фото: Ақорда

“Бугун Қозоғистон-Корея дўстлиги йилномасида муҳим кун бўлди, дейишга барча асослар бор. Биз Корея раҳбарининг ушбу давлат ташрифига алоҳида аҳамият берамиз. Бу икки томонлама муносабатлар даражаси юқори эканлигини кўрсатади. Мен мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни юксак қадрлайман. Бугун биз кенгайтирилган стратегик шериклигимизни янада ривожлантиришга келишиб олдик. Биз ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдик. Асосийси, биз ҳар доим бир-биримизга яхшилик тилашимизни кўрсатдик”, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларга эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Корея Қозоғистондаги энг йирик бешта инвестордан биридир. Ўтган йилга қадар бу мамлакатдан киритилган сармоя миқдори 9,6 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткични оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор. Қозоғистонда Корея капитали иштирокида 700 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Масалан, Samsung, Hyundai, КІА, LOTTE, Doosan, Cosco каби гигант корпорацияларни келтириш мумкин. Улар мамлакатда муваффақиятли ишламоқда”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар