Қасим-Жомарт Тоқаев ва Виктор Орбан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Брифинг
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Давлат раҳбари бугун Бош вазир Виктор Орбан билан стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга қаратилган самарали музокаралар ўтказганини айтди.

“Ҳар томонлама ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш халқларимиз манфаатларига мос келади. Биз бугун аниқ ва муҳим келишувларга эришдик. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик. Бу борада товар турини кўпайтириш, янги имкониятлардан фойдаланиш жуда муҳим. Эндиликда мамлакатимиз Венгрияга қарийб 700 миллион долларлик 95 хил товар етказиб бера олади. Энергетика, металлургия, нефть-кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти мавжуд”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Музокаралар чоғида Президент сармоявий шерикликни янада жонлантириш бўйича йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

“Ўзаро манфаатли лойиҳалар рўйхати ишлаб чиқилади. Умуман олганда, шу пайтгача муайян ишлар амалга оширилди. Йил охиригача Ғарбий Қозоғистондаги йирик газ-конденсат кони “Рожковское” очилади. Венгриянинг «MOL» нефть ва газ компаниясининг улуши 192 миллион долларни ташкил қилади. Шунингдек, «Globalia» корхонаси мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида қуёш электр станцияларини қуришни режалаштирган. Лойиҳанинг қиймати 150 миллион долларни ташкил этади. Бундан ташқари, келаси ҳафта Астанада икки давлат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар