Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик истеъдодларининг чиқишларини томоша қилди

Мемлекет басшысы Қасым-Жомарт Тоқаев Өзбекстан Президенті Шавкат Мирзиёевпен бірге қазақстандық таланттардың өнерін тамашалады
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда қозоғистонлик истеъдод эгаларининг чиқишларини томоша қилди, деб хабар беради БОРТ N1 Телеграм канали.

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда қатор ишбилармонлик музокараларидан сўнг Димаш Қудайберген, Сундет Байғожин, Айгул Қосанова, Азиза Омарова, Алишер Каримов ва таниқли пианиночи Темирлан Бейсембай (Ratovich) каби қозоғистонлик истеъдод эгаларининг чиқишларини томоша қилди”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ Астанада Тошкент маданият кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эдик. Пойтахт аҳолиси ўзбек халқининг бой маданий мероси билан яқиндан танишиб, миллий таомларидан татиб кўрди.

Сўнгги хабарлар
telegram