Астанада Тошкент маданият кунлари ўтказилмоқда
ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Астана шаҳрида Тошкент маданияти кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Пойтахт аҳолиси ўзбек халқининг бой маданий мероси билан яқиндан танишиб, миллий таомларидан татиб кўрди.
Астана марказий истироҳат боғида кўнгилочар ва маърифий тадбирлар жозибали тарзда ташкил этилиб, пойтахт аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари томонидан юқори баҳоланмоқда. Аҳоли ўзларини худди Тошкентда бўлгандек ҳис қилиб, икки давлат ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланиб боришини тилашди.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин дўстлик доирасида Астана шаҳрида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун тадбир ўтказилмоқда. Мазкур тадбир дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда. Икки давлатнинг бой маданияти ва анъаналарини намоён этиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга интиламиз”, - деди ҳоким матбуот котиби Гулноза Қасимова.
Шунингдек, Тошкент маданияти куни доирасида қатор бизнес-форумлар, ҳунармандлар ярмаркаси, миллий ўзбек таомлари тақдимоти ташкил этилмоқда.