Қасим-Жомарт Тоқаев ва Никол Пашинян қўшма баёнотни имзолади
ASTANA. Kazinform - Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Никол Пашинян қўшма баёнотни имзоладилар.

Қозоғистон Президентининг Ереванга расмий ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг бориши ва бўлиш тартиби тўғрисидаги келишув;
3. 2006 йил 6 ноябрдаги Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
4. Қозоғистон Республикаси ва Арманистон Республикаси авиация ҳокимиятлари ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми;
5. Қозоғистон Республикаси Манғистау вилояти ҳокими аппарати ва Арманистон Республикаси Армавир вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
6. Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри ва Арманистон Республикасининг Ванадзор шаҳри ўртасида ҳамкорлик ва қардошлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум;
7. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Арманистон Республикаси Таълим, фан, маданият ва спорт вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
8. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Арманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”;
9. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Арманистон Республикаси Юқори технологиялар саноати вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
10. Астана ва Ереван ўртасида қардошлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум.